Сўм доллар олдида яна қадрсизланди
Жамият
−
17 Август 2020
13248Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, эртага, 18 августдан эътиборан валюталар курси қуйидагича:
1 АҚШ доллари 10 246 сўм 71 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 15 сўмга қимматлаган.
1 евро курси 12 133 сўм 13 тийинга баҳоланиб, 74 сўм 4 тийинга қимматлашди.
Рубль курси ўтган ҳафтага нисбатан 2 сўмга қимматлашди. Хусусан, 1 рубль 140 сўм 65 тийин этиб белгиланган.
Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмайди.
LiveБарчаси