12 ёшли боланинг интеллекти Эйнштейн даражасида экани маълум бўлди
Бу қизиқ
−
01 Февраль 2024 11008 2 дақиқа
Буюк Британиялик 12 ёшли мактаб ўқувчиси Ер юзидаги "Энг ақлли одамлар клуби” деб аталадиган Mensa ташкилотига қабул қилинди. Бу ҳақда “Daily Mail” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, Жанубий Йоркшир штатининг Шеффилд шаҳрида яшовчи мактаб ўқувчиси Сайрус Люн Mensa IQ тестида 160 балл тўплади. Бу ўз навбатида "Нисбийлик назарияси" муаллифи Алберт Эйнштейн ва машҳур астрофизик Стивен Хокингнинг ақлий даражаси билан бир хиллигини кўрсатади.
Люн пианино чалишни яхши кўради ва келажакда математик бўлишни хоҳлайди. У бундай юқори балл тўплашга муваффақ бўлганидан жуда фахрланишини, бироқ бу натижа ўзи учун кутилмаган ҳол бўлганини айтган.
Боланинг отаси Франк Люн эса ўғлининг ўзи сингари ақлли дўстларини топиши учун Mensa'га қўшилишга чорлаган.
“Мен болаларнинг Mensa'га қўшилиши ҳақидаги баъзи мақолаларни ўқиб чиқиб, бу Сайруснинг ривожланиши учун муҳим қадам бўлади, деб ўйладим”, дейди у.
Маълумот учун, ушбу ташкилотга фақат IQ даражаси дунё аҳолисининг 98 фоизидан юқори бўлганларгина қўшилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг июль ойида Буюк Британияда Адриан Ли исмли 11 ёшли бола ақлий қобилият даражаси (IQ) бўйича Стивен Хокинг ва Алберт Эйнштейнни ортда қолдириб, дунё бўйича энг юқори натижани қайд этган эди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025