11 ёшли бола IQ тестида Эйнштейнни ортда қолдириб, энг юқори натижа қайд этди

Бу қизиқ

image

Буюк Британияда Адриан Ли исмли 11 ёшли бола ақлий қобилият даражаси (IQ) бўйича Стивен Хокинг ва Альберт Эйнштейнни ортда қолдириб, дунё бўйича энг юқори натижани қайд этди. Бу ҳақда “The Mirror” хабар берди.

Тахминларга кўра, умумэътироф этилган даҳолар ақлий қобилият даражаси бўйича 160 балл, Адриан Ли эса 162 балл тўплаган. 

Боланинг онаси айтишича, унинг фарзанди икки ёшиданоқ ўқишни бошлаган. 

“Адриан ҳатто саккиз ёшида романлар ёзишни бошлаган. Ҳозирда у ўсмирлар учун Қадимги Рим ҳақида роман ёзмоқда, умид қиламанки, у шу йилнинг кузига қадар нашр этилади”, дейди Лининг онаси. Унинг қўшимча қилишича, Адриан бошланғич мактабда бир нечта академик мукофотларга сазовор бўлган ҳамда тест ва имтиҳонларни яхши кўради.

Онасининг сўзларига кўра, сентябрь ойида бола Барнетдаги Қиролича Елизавета мактабига ўқишга кирмоқчи ва у ерда худди шундай истеъдодли болалар билан учрашишига умид қилмоқда.

“Аввалига мен Mensa IQ жамиятига қўшилиш учун 148 балл олиш ҳақида ўйладим. Мен ҳеч қачон Эйнштейндаги 160 га яқинлаша оламан деб ўйламаган эдим. Бу мен учун жуда ҳайратланарли ва ҳиссиётли эди. Балки бир кун келиб мен ўз орзуйимни – кардиолог бўлиш, Кембрижда диплом олиш ва дунёдаги энг яхши шифокор бўлишни рўёбга чиқарарман”, дейди боланинг ўзи.


Мақола муаллифи

Теглар

Буюк Британия Альберт Эйнштейн IQ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг