11 та номаълум мурданинг шахси аниқланди – Бобожонов

3-саҳифа

image

Ўзбекистонда жорий йилнинг ўтган олти ойи давомида 46 529  та жиноят содир этилган бўлиб, уларнинг 43 728 таси ёки 93,9 фоизи фош этилган. Тергов органларидан яшириниб юрган 2 841 нафар шахслар қўлга олинган. Бу ҳақда кеча, 5 август куни Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг Сенат ялпи мажлисида тақдим этган ахборотида айтилади.

Қайд этилишича, ўтган давр мобайнида 203 нафар бедарак йўқолганлар топилиб, 11 та шахси номаълум мурдаларнинг шахси аниқланган. 

6 ойда 1 066 нафар шахслар томонидан 817 та коррупция ва иқтисодий жиноятлар содир этилган.  Оқибатда етказилган 116 млрд 515 млн сўм миқдоридаги зарарнинг ундирилиши таъминланган.  

Бобожоновга кўра, 1 тонна 206 кг наркотик воситалари, шунингдек турли ёт ғояларни тарғиб этишда фойдаланилган 54 та адабиётлар ва 111 та маълумот ташувчилар ушланган. 

1 135 маротаба махсус операцияларда 14 811 нафар жиноят содир қилган шахслар ушланиб, улардан 5 дона ўқотар қуроллар, 1 222 дона ўқ-дорилар, 118 дона совуқ қурол ва 46 кг 618,3 гр гиёҳвандлик воситаси аниқлаб олинган. 

861 бош хизмат итлари ёрдамида 1 669 та жиноятлар фош этилиб,  50 кг ортиқ гиёҳвандлик воситалари аниқланган. 

Фуқаролардан 548 дона қурол ва 971 дона ўқ-дорилар ихтиёрий равишда олинган, 73 нафар фуқаролар эса 634 дона қурол ва 1 923 дона ўқ-дориларни ноқонуний сақлагани учун жиноий жавобгарликка тортилган.  

244 нафар “ҳужра”ларда қатнашган, 35 нафар чегара қоидаларини бузган ҳамда 120 нафар одам савдоси жиноятини содир этган шахсларга нисбатан қонуний чоралар кўрилиши таъминланган.

Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказларида сақланган 3 595 нафар шахслар билан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида 75 нафар қидирувда бўлган шахс аниқланган ва 38 та жиноят фош этилган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Пшлат Бобожонов

Баҳолаганлар

951

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар