10 ойда Ўзбекистонда қанча электр энергияси ишлаб чиқарилган?

Жамият

image

Ўзбекистонда жорий йилнинг январь–октябрь ойларида йирик корхоналар томонидан 57,1  млрд. кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитасининг маълумот берди.

Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 4,9 млрд. кВт соатга ошган. Ўсиш суръати 9,4 фоиз.

Жами электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан республика миқёсида ишлаб чиқарилган электр энергиясининг жами ҳажмида:

•    Тошкент вилояти – 23,2 фоиз;
•    Сирдарё вилояти – 22,2 фоиз;
•    Қашқадарё вилояти – 19 фоиз;
•    Навоий вилояти – 16,1 фоиз.

Аввалроқ жорий йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистонга қиймати 110,2 млн АҚШ долларига тенг бўлган 300 млн литрдан зиёд автомобиль бензини импорт қилингани, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 128 млн литрга кўплиги ҳақида хабар берган эдик.

Маълумот учун, Ўзбекистонда жорий йилнинг 10 ойида 902,7 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган.


Мақола муаллифи

Теглар

статистика

Баҳолаганлар

44

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг