Ўзбекистонда бензин импорти кескин кўпайган
Жамият
−
23 Ноябрь 2021
9193Жорий йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистонга қиймати 110,2 млн АҚШ долларига тенг бўлган 300 млн литрдан зиёд автомобиль бензини импорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси Матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, автомобиль бензини импорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 128 млн литрга ошган.
Ўзбекистон автомобиль бензинини импорт қилган асосий давлатлар:
• Россия – 142,3 млн литр
• Туркманистон – 136 млн литр
• Қозоғистон – 16 млн литр
• Ироқ – 3,6 млн литр
• Эрон – 1,8 млн литр
Маълумот учун, Ўзбекистонда 2021 йилнинг 10 ойида 902,7 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023