10 ойда қарийб 2 минг одам йўлларда вафот этган. ЙТҲларнинг асосий сабаблари нима?
Жамият
−
13 Ноябрь 2021
5006Жорий йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистонда 7681 та йўл-транспорт ҳодисаси юз бериб, унда 1964 киши ҳалок бўлди, 6886 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди.
Ҳудудлар кесимида оладиган бўлса, энг ЙТҲ Фарғона вилоятида (1173 та) қайд этилган. Кейинги ўринларда Тошкент вилояти (1023), Тошкент шаҳри (842), Наманган вилояти (830), Самарқанд вилояти (825), Андижон вилояти (668), Қашқадарё вилояти (418), Қорақалпоғистон (379), Бухоро вилояти (321), Сурхондарё вилояти (285), Хоразм вилояти (267), Навоий вилояти (256), Жиззах вилояти (246), Сирдарё вилояти (148) жой олган.
ЙТҲлар келиб чиқиш сабабларига кўра қуйидагича таснифланган:
• Пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган пиёдани уриб юбориш – 584 та (7,6 фоиз);
• Велойўлаклар ташкил этилмаган жойларда уларни уриб юбориш – 537 та (7 фоиз);
• Йўл ҳаракатини ташкил этиш ва йўллардаги носозликлар сабабли – 1782 та (23,2 фоиз);
• Пиёдалар ўтиш жойи бўлмаганлиги сабабли ёўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтиш – 1705 та (22,2 фоиз);
• Болаларни қаровсиз қолдириш – 223 та (2,9 фоиз);
• Йўл белгилари йўқлиги ёки светофор носозлиги – 537 та (7,0 фоиз);
• Светофор ёки йўл белгисига риоя қилмаслик – 115 та (1,5 фоиз);
• Ҳайдовчиларнинг тажрибасизлиги – 538 (7,0 фоиз);
• Ҳаракат йўналишини ажратувчи тўсиқлар ўрнатилмагани йўлларда қарама-қарши йўналишга чиқиш – 683 та (8,9 фоиз);
• Ҳаракат давомида телефондан фойдаланиш – 54 та (0,7 фоиз);
• Белгиланган тезликка риоя қилмаслик – 1221 та (15,9 фоиз);
• Автомобилни маст ҳолда бошқариш – 132 та (1,7 фоиз).
Ҳодисаларни содир этган ҳайдовчиларнинг ёши бўйича таҳлил:
• 18-22 ёш – 870 та;
• 23-27 ёш – 1613 та;
• 28-32 ёш – 1562 та;
• 33-37 ёш – 1195 та;
• 38-42 ёш – 809 та;
• 43-47 ёш – 526 та;
• 47 ва ундан катта – 1106 та.
Жами ЙТҲнинг 5187 таси куннинг ёруғ вақтида, 2497 таси тунги вақтда юз берган. Шунингдек, ЙТҲларнинг 7479 тасини эркаклар ва 202 тасини аёллар содир этган.