10 ойда 45 кг озган блогер ўз сири билан ўртоқлашди
Бу қизиқ
−
21 Апрель 2023
20831Блогер ва коуч Кристи Маккаммон қандай қилиб озиқ-овқатга қарамликдан қутулганини ва 10 ой ичида 45 килограммга озганини айтиб берди. Бу ҳақда “Newsweek” нашри ёзди.
Маккаммоннинг тан олишича, у болалигидан кўп овқат ва ширинликлар истеъмол қилишга одатланган ва тез-тез стрессни бошидан кечирган.
“Вақт ўтиши билан шакар менинг ишончли тасалли берувчи дўстим бўлди, у доим ёнимда бўлган, ҳеч қачон жанжаллашмаган, мен билан баҳслашмаган ва мени хафа қилмаган. У менинг ҳаёт шеригим бўлди”, деб тушунтирди у.
Ширинлик истеъмол қилган Маккаммон ўзини хавфсиз ҳис қилган. Бундан ташқари, у доимо ҳаддан ташқари кўп овқатланган. Ҳаттоки у ўзини тўла ҳис қилганда ҳам танновул қилишдан тўхтай олмаган.
Шу билан бирга, Маккаммон ҳар доим нотўғри овқатланиш одатларидан воз кечишни ва озишни хоҳлаган, лекин узоқ вақт давомида у ҳаётини ўзгартиришга куч топа олмаган. У дўстлари ва оила аъзоларидан семизлиги туфайли узоқлаша бошлайди.
2017 йилда Маккаммон 45 ёшга тўлганида ва унга ҳаёт ҳеч қачон яхшиланмайдигандек туюлганида, у шакар ва қайта ишланган овқатлардан воз кечишга қарор қилди. Аёл соғлом овқатланишни танлади ва кунига уч маҳал таом ейишни бошлади. Маккаммон биринчи ойда унинг овқатланиш режимини ўзгартириш қийин бўлганини тан олди, лекин у иродаси мустаҳкам эканига ишонди. Васвасаларга қарши туриш учун у чуқур нафас олди, тўхтади, ибодат қилди ва зарарли овқатлардан узоқлашди. Шунингдек, уни дўстлари ҳам жуда қўллаб-қувватлади.
Ўн ой ичида Кристи 45 килограмм вазн йўқотишга ва носоғлом овқатга бўлган иштиёқни енгишга муваффақ бўлди. У кунига уч маҳал овқатланишни давом эттирди ва энди овқатланиш оралиғида овқат ейишни хоҳламайди. Маккаммон нонушта учун банан ва ёгурт билан жўхори уни ёки ерёнғоқ мойи ва банан қўшилган гуруч кексларини истеъмол қилади. Тушлик учун у сабзи, сельдерей, қайнатилган тухум ва кўк меваларни танновул қилади. Унинг кечки овқатидан эса мол, товуқ ёки балиқ гўштлари ва сабзавотли салат ўрин олган.
Блогернинг фикрича, энди у ниҳоят озодликка эришди ва доимий айбдорлик ҳиссидан азоб чекмайди. У одамларга озиқ-овқатга қарамликни енгишга ёрдам берадиган ва соғлом овқатланиш ҳақида мунтазам равишда блоглар юритишни бошлади.
LiveБарчаси