10 мартдан Тошкент шаҳрида иситиш тўхтатилиши режалаштирилмоқда
Жамият
−
06 Март 2023
3478Жорий йилнинг 10 мартидан Тошкент шаҳрида 2022-2023 йилги иситиш даври якунланиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги маълум қилди.
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, иситиш даври ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати 8 даражадан паст бўлган 5 кунлик давр тамом бўлгандан кейинги кундан бошланиши, 8 даражадан юқори бўлганда эса тўхтатилиши керак.
“Шундан келиб чиқиб, март ойидан ҳаво ҳарорати исигани ва ўртача суткалик ҳарорат 10 даражадан юқори бўлаётганини инобатга олган ҳолда, 2023 йилнинг 10 март кунидан 2022-2023 йилги иситиш даври якунланиши режалаштирилаётганини маълум қиламиз”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023