10 мартдан Тошкент шаҳрида иситиш тўхтатилиши режалаштирилмоқда
Local
−
06 March 2023 4981 1 minute
Жорий йилнинг 10 мартидан Тошкент шаҳрида 2022-2023 йилги иситиш даври якунланиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги маълум қилди.
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, иситиш даври ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати 8 даражадан паст бўлган 5 кунлик давр тамом бўлгандан кейинги кундан бошланиши, 8 даражадан юқори бўлганда эса тўхтатилиши керак.
“Шундан келиб чиқиб, март ойидан ҳаво ҳарорати исигани ва ўртача суткалик ҳарорат 10 даражадан юқори бўлаётганини инобатга олган ҳолда, 2023 йилнинг 10 март кунидан 2022-2023 йилги иситиш даври якунланиши режалаштирилаётганини маълум қиламиз”, дейилади хабарда.
Live
AllOzon teshigi rekord darajada kengaydi
06 November
Oktyabrda inflyatsiya 0,6 foizni tashkil etdi
06 November
O'zbekistonda piyoz narxi nega oshgani aytildi
06 November