1 майдан “тонировка” рухсатномаси 412 минг сўм бўладими? 

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда "тонировка" рухсатномаси 412 минг сўм бўлиши ҳақидаги хабарлар тарқалди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати расмий баёнот берди. 

Маълум қилинишича, ушбу хабарлар расмий манбалар билан тасдиқланмаган. Амалдаги тартибга мувофиқ, транспорт воситалари ойнасини қорайтириш учун рухсатнома нархи ўзгаришсиз қолган. 

Бу тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 547-сонли қарори асосида белгиланган бўлиб, тўлов миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг саккиз бараварига тенг. 

Ҳозирги кунда «тонировка» рухсатномаси учун тўлов – 3 миллион 296 минг сўмни ташкил этади. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда ҳар йили 1 майдан 31 августгача M1 (енгил автомобиллар) тоифасига кирувчи автотранспорт воситалари учун орқа ва олд ён ойна шишаларини қорайтиришга енгилликлар берилиши мумкинлиги ҳақда хабар эълон қилинганди. 

Ички ишлар вазирлиги томонидан муҳокамага қўйилган қонун лойиҳасига кўра, енгил автомобиллар тоифасига оид автотранспорт воситаларининг орқа ва олд ён ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун ҳар йили 1 майдан 31 августгача бериладиган рухсатномалар учун енгилликлар бўлиши кўзда тутилган. 

Бунинг учун тўлов миқдори қуйидагича этиб белгиланиши мумкин:

  • Жисмоний ва юридик шахслар учун – БҲМнинг 1 баравари миқдорида (412 000 сўм);
  • Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган хорижий давлатлар юридик шахслари учун – БҲМнинг 5 баравари миқдорида (2 060 000 сўм).

Шаҳзода Шукуруллаева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

рухсатнома тонировка

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг