1 майдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи оширилди
Жамият
−
01 май 2023 14330 1 дақиқа
Бугун, 1 майдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори оширилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармонида белгилаб қўйилган.
Ҳужжатга кўра, бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 7 фоизга оширилди.
Шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида:
- меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 980 000 сўм;
- базавий ҳисоблаш миқдори – ойига 330 000 сўм этиб белгиланади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги фармонни имзолаганди эди.
Live
Барчаси
Россия омборларидан бирида ёнғин чиқди
22 август
Чиноздаги “дом”лардан бирида ёнғин чиқди
22 август