1 кг “гашиш” $20 минг эвазига. Бекободда исм фамилиясини ўзгартирган оғуфуруш қўлга тушди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 18 сентябрь куни Тошкент вилояти Бекобод туманида 1 кг “гашиш” гиёҳвандлик воситасини 20 000 АҚШ доллари эвазига сотаётган шахс ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Бекобод тумани Фарҳод маҳалласида яшовчи 1981 йилда туғилган Элбек Абдиев (исм фамилияси ўзгартирилган) туманнинг Зафар қўрғони марказида 20 000 АҚШ доллари эвазига 1 кг “гашиш” гиёҳвандлик воситасини махсус харидорга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Хабарга кўра, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 16 сентябрь куни Тошкент вилояти Чиноз туманида гиёҳвандлик воситалари, хусусан, каннабис ва марихуана етиштириш учун ташкил қилинган “махсус лаборатория” аниқланган. Бундан ташқари, 23 сентябрь куни Тошкент вилоятидаги хонадонларнинг бирида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан 20 кг марихуана, 11 туп каннабис ҳамда наша ва кўкнор уруғи топилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

115

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг