1 июндан “медик”ларнинг ойлиги оширилади
Жамият
−
18 Март 2022
10632Жорий йилнинг 1 июнидан Ўзбекистонда тиббиёт ходимларининг ойлик маоши малака тоифасига қараб яна 15 фоизгача оширилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари билан учрашувда айтиб ўтди.
Давлат раҳбари аввало бу йил бюджет ташкилотлари қаторида, тиббиёт ходимларининг ойлик иш ҳақини ҳам камида 10 фоизга ошириш режа қилинганини таъкидлади.
Бунга қўшимча равишда жорий йил 1 июндан:
• тиббиёт ходимларининг ойлик маоши малака тоифасига қараб яна 15 фоизгача оширилиши;
• юқори технологик мураккаб операцияларни бажарган шифокорларга эса яна 25 фоиз миқдорида устама тўланиши белгиланди.
Бундан ташқари, эндиликда Тиббиёт ходимларини рағбатлантириш жамғармасига йилига 1,5 триллион сўм ажратилади. Ушбу маблағлар ҳисобидан:
• алоҳида натижага эришган, ҳалол ва виждонан ишлаётган шифокор ва ҳамшираларга 100 фоизгача ойлик устамалар ҳам белгиланади;
• янги иш бошлаган фидоий ёш шифокорларга 1 миллион сўмгача махсус ойлик устама тўлаш тартиби жорий этилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь