1 декабрдан яна бир фаолият турига рухсат берилади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарорига биноан, жорий йилнинг 1 декабридан мамлакатда электрон спортни янада ривожлантириш мақсадида компьютер ўйинлари марказлари фаолиятига рухсат берилади. Бу ҳақда ССВ хабар берди.

Бунда компьютер ўйинлари марказлари фаолиятида қуйидаги санитария-эпидемиологик қоидаларга қатъий риоя қилиниши белгилаб қўйилди:

•   фукароларни алоҳида, бир-биридан ажратилган ҳолда, столлар оралиғида ижтимоий масофани таъминлаган ҳолда жойлаштириш;

•   ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши, ижтимоий масофани сақлаши;

•   ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37 даража ва ундан юқори бўлган, инфекция аломатлари мавжуд ҳолатда ҳамда тиббий ниқобда бўлмаган ҳолларда объектга киритмаслик чораларини кўриш;

•   ҳар бир мижоздан кейин стол ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш каби қатор санитария талабларига риоя қилиниши белгилаб қўйилди.


Мақола муаллифи

Теглар

ССВ Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

489

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг