1 августдан импорт қилинган автомобиль нархи қандай ўзгаради?
Жамият
−
10 Июнь 2020
20940Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 3 июнь куни қабул қилинган “Ташқи иқтисодий фаолиятни янада тартибга солиш ва автотранспорт воситаларининг ички бозорини ривожлантиришни рағбатлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қароир билан 1 августдан қатор автомобилларнинг импорти учун акциз солиғи бекор қилинди.
Одамлар бу қарор учун хурсанд бўлишга улгурмасидан орадан 3 кун ўтиб, 6 июнда Вазирлар Маҳкамасининг “Ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари учун утилизация йиғимини жорий этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Аҳоли орасида “Бирини бекор қилиб, иккинчисини жорий қилишди. Ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди”, каби гап-сўзлар пайдо бўлди. Шу сабабдан “Norma” экспертлари енгил автомобиллар мисолида импорт қилинадиган транспорт воситалари нархи қанчага ўзгаришини маълум қилишди.
Дейлик, ҳажми 1000 куб см.дан ортиқ бўлмаган двигателга эга автомобилнинг нархи — 6000 доллар.
2020 йил 1 августга қадар:
• Божхона тўлови — 3240 АҚШ доллари (автомобиль ўртача нархининг 54 фоизи);
• Акциз солиғи — 1920 АҚШ доллари (автомобиль ўртача нархининг 32 фоизи);
• ҚҚС — 1674 АҚШ доллари (автомобиль ўртача нархининг, божхона тўлови ва акцизнинг 15 фоизи);
• Божхона йиғими — 25 АҚШ доллари
• Утилизация йиғими — 0.
Шунда жами “растаможка” тўлови 6859$ бўлиб, автомобилнинг охирги нархи 12 859 долларни ташкил қилади.
2020 йил 1 августдан кейин:
• Божхона тўлови — 3240 АҚШ доллари (автомобиль ўртача нархининг 54 фоизи);
• Акциз солиғи — 0;
• ҚҚС — 1386 АҚШ доллари (автомобиль ўртача нархининг, божхона тўлови ва акцизнинг 15 фоизи);
• Божхона йиғими — 25 АҚШ доллари
• Утилизация йиғими — 659 АҚШ доллари (БҲМнинг 30 баравари долларда).
Шунда жами “растаможка” тўлови 5310 АҚШ доллари бўлиб, автомобилнинг охирги нархи 11130 долларни ташкил қилади. Фарқ — 1549 доллар.
Шу билан бирга, ҳажми 3000 куб смдан ортиқ бўлган ва 3500 куб смдан юқори бўлмаган двигателга эга автомобилнинг нархи 30000 доллар. 1 августдан унинг нархи 6740 долларга арзонлашади.
Шундай қилиб, “Norma”нинг хулосасига кўра, 1000 куб смгача бўлган ҳажмли двигателга эга автомобиллар нархи 12 фоизга, 3000 куб смдан ортиқ бўлган ва 3500 куб смдан юқори бўлмаган ҳажмли двигателга эга автомобиль нархи эса 10 фоизга арзонлайди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь