1 000 та ракета Эрон томон учишга тайёр – Трамп

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп агар Эрон унга суиқасд уюштиришга уринса, Қўшма Штатлар мисли кўрилмаган зарба билан жавоб қайтаришини маълум қилди. Бу ҳақда у ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзди.

“1 000 та ракета учиришга тайёр ва Эрон Ислом Республикасига қаратилган. Зарурат туғилса, уларнинг ортидан яна минглаб ракеталар учирилади”, деб ёзган АҚШ Президенти.

Унинг айтишича, ҳарбийларга тегишли буйруқлар аллақачон берилган. Трамп АҚШ зарур бўлса, Эрон ҳудудидаги нишонларни бир йил давомида, керак бўлса ундан ҳам узоқ муддат давомида йўқ қилишга тайёрлигини иддао қилган.

“Мен узоқ вақтдан бери уларнинг нишонидаман. Агар улар мени ўлдиришга муваффақ бўлса, уларга илгари ҳеч қачон кўрмаган даражадаги бомбардимон уюштиришни буюрганман”, деган Трамп.

Эрон расмийлари эса мамлакат таслим бўлмаслигини, ўзини ҳимоя қилишга тайёрлигини ва ҳар қандай ҳужумга жавоб қайтариш ҳуқуқига эгалигини таъкидлаб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Эрондан Ҳормуз бўғозида кемаларга ҳужумларни тўхтатиши ҳамда бўғоздаги барча денгиз йўлаклари халқаро кемалар ҳаракати учун очиқ эканини расман эълон қилишни талаб қилгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг