2020-2021 ўқув йили учун квота ОТМлар ўртасида қандай тақсимланди?

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Президент қарори билан 2020/2021 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди:

бакалавриат:

•    кундузги таълим шаклига – 103 575 нафар;

•    сиртқи таълим шаклига – 31 350 нафар;

•    кечки таълим шаклига – 5 025 нафар.

магистратура – 10 425 нафар.

Қарор билан жорий йилдан абитуриентларга тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ҳамда фанлар кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиши мумкин бўлди.

Бундан ташқари, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги томонидан бериладиган тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан қўшимча тўрт фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари ажратилди.

Бакалавриатнинг кундузги таълими учун жами квота ОТМлар ўртасида қуйидагича тақсимланди


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ имтиҳон квота

Баҳолаганлар

803

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг