Тахиатош ИЭСда буғ-газ қурилмаси ишга туширилди
Жамият
−
04 апрел 2020 6378 1 дақиқа
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти аҳолисини электр энергиясига бўлган эҳтиёжини тўлиқ қоплаш мақсадида бугун, 3 апрель куни Тахиатош ИЭСда 280 МВт қувватдаги дастлабки буғ-газ қурилмаси ишга туширилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.
Ушбу йирик инвестицион лойиҳа Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 11 сентябрдаги Тахиатош ИЭСда 230-280 МВт қувватга эга иккита газ-буғ қурилмаларини қуриш” инвестиция лойиҳасини амалга оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ бажарилмоқда.

Лойиҳа замонавий технологиялар асосида Жанубий Кореянинг Hyundai Engineering ва Hyundai Engineering & Construction компаниялари консорциуми билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.
Маълумот учун, Тахиатош ИЭСда амалга оширилаётган лойиҳанинг умумий қуввати 560 МВт бўлиб, июль ойида тўлиқ ишга туширилиши режалаштирилган.
Live
БарчасиУкраина Қримда дронлар парадини уюштирди
07 август