Тахиатош ИЭСда янги буғ-газ қурилмалари ишга туширилади

Жамият

image

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти аҳолисини электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қоплаш мақсадида 2020 йил Тахиатош ИЭСда умумий қуввати 560 мвт бўлган иккита янги буғ-газ қурилмаси ишга туширилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 21 январь куни биринчи буғ-газ қурилмасининг газ турбинаси муваффақиятли ишга туширилган. Лойиҳанинг умумий қуввати 560 МВт бўлиб, июль ойида тўлиқ ишга туширилиши режалаштирилган. 

Вазирликнинг таъкидлашича, ушбу лойиҳани амалга ошириш ҳисобига йиллик 488,6 миллион куб метр ёқилғи тежалишига эришилади.

“Мазкур ИЭСнинг самарадорлиги ўртача ҳисобда 31,21 фоиздан 49,7 фоизга ошади, ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг йиллик ҳажми 3,6 миллиард кВт/с.ни ташкил қилади.  Ишлаб чиқариладиган иссиқлик энергиясининг йиллик ҳажми 139 000 Гкални ташкил этади. Станцияда 97 та янги иш ўрни яратилади”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Тахиатош

Баҳолаганлар

44

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг