Лола Каримова Гулнорага ҳамдардлигини айтди

Жамият

image

Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Каримова ўзининг Instagram’даги саҳифасида опаси Гулнора Каримованинг тақдирига оид саволга жавоб ёзди. 

Кузатувчилардан бири, Лола Каримованинг пости остида қолдирилган комментларнинг бирида қуйидагича савол берган: "Ғалати саволим учун кечирасиз. Опангизга ачинмайсизми?".

Лола Каримова бунга жавобан, опасининг тақдирига ҳамдард эканини ёзган: "Мен унинг тақдирига ҳамдардман. Унинг озод қилиниши масаласига ижобий таъсир кўрсата олмайман. Шубҳасиз, бу менинг хоҳишимга эмас, балки суд тизимига боғлиқ... Мен опам учун фақат дуо қила оламан".Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 19  августида Ўзбекистон Бош прокуратураси томонидан Гулнора Каримовага нисбатан давлат мулкини талон-торож қилиш, Ўзбекистон Республикаси манфаатларига зид битимлар тузиш ҳамда ўзгаларнинг жуда кўп миқдордаги мулкини товламачилик йўли билан қўлга киритиш ҳолатлари юзасидан жиноят ишлари қўзғатилди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Гулнора Каримова Лола Каримиова

Баҳолаганлар

584

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг