Депутат ТДЮУга ректор бўлди
Жамият
−
19 Сентябрь 2019
7813Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиc Қонунчилик палатаси депутати Раҳимжон Ҳакимов Тошкент давлат юридик университети ректори этиб тайинланди.
Маълумот учун, Раҳимжон Ҳакимов 1983 йилда Наманган вилоятининг Чуст туманида туғилган. 2003 йилда Наманган давлат университетини, 2005 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Юридик фанлари доктори илмий даражасига эга.
Раҳимжон Ҳакимов шу кунга қадар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси ҳамда Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори сифатида ишлаб келаётганди.
Тошкент давлат юридик университети ректори айни пайтда Адлия вазири ўринбосари сифатида ҳам фаолият юритади.
LiveБарчаси