“Кўкча-Оқтепа” калитлари топширилди

Бизнес

Reklama
0:00

Жорий йилнинг 25 август куни қурилиш бозорида 15 йиллик тажрибага эга бўлган Art House компанияси ўзининг навбатдаги “Кўкча-Оқтепа” лойиҳасининг эшикларини очди.

Ушбу лойиҳанинг асосий афзалликларидан бири – унинг қулай жойлашувидир. Мазкур лойиҳа учтепа туманидаги кўкча оқтепа маҳалласида жойлашган бўлиб, Тошкент Cитйдан атига 15 дақиқалик йўл. Лойиҳа 12 та блокдан иборат бўлиб, ҳар бир блок 10 қаватдан ташкил топган. Мажмуадаги умумий хонадонлар сони эса 1150 та.

Мажмуанинг дастлабки икки қаватида кўнгилочар масканлар, савдо дўконлари ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари жойлашиши режалаштирилган. Ички ҳовлида 3 та болалар учун хавфсиз майдонча, 350 ўринга мўлжалланган 5 қаватли ер усти ва 164 та ўринга мўлжалланган ер ости автотураргоҳлари мавжуд. Мажмуа замонавий ва узлуксиз ишлайдиган лифтлар билан жиҳозланган бўлиб, ёпиқ ҳовли ҳудуди 24/7 режимида ишлайдиган кузатув камералари орқали назорат қилинади.

Лойиҳанинг очилиш маросимида халқимизнинг севимли санаткорлари Гулсанам Мамазоитова, Тоҳир Содиқов, Ёрқинхўжа Умаров иштрок этди. 2011 йилда ташкил этилган Art House компанияси Тошкент ва Навоий вилоятларида 30 дан ортиқ лойиҳани ўз эгаларига топширган. Айни пайтда компания томонидан Юнусобод туманидаги “Мусаффо” ҳамда Кўкча-Оқтепа маҳалласидаги “Ободмаскан” лойиҳаларида қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

“Ободмаскан” лойиҳасидан хонадонларни 30 фоиз бошланғич тўлов билан 30 ой муддатга харид қилиш мумкин. Ушбу лойиҳанинг бошланғич блокидаги хонадонларни топшириш эса жорий йилнинг охирига режалаштирилган.

Батафсил маълумот учун:
+998712307447

Instagram | Telegram


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг