Суд Зеленскийни ноқонуний ташвиқот олиб боришда айбдор деб топди

Олам

image

Киевнинг Оболон туман суди Украинанинг янги сайланган Президенти Владимир Зеленскийни президентлик сайлови вақтида ноқонуний ташвиқот олиб боришда айбдор деб топди. Суд Зеленскийга 850 гривен (32,4 доллар) жарима жазоси тайинлади.

Президентлик сайловининг иккинчи турида Зеленский тўлдирилган бюллетенни кўрсатиб, қонунни бузган. Полиция унга нисбатан маъмурий баённома тузган.

Зеленскийнинг адвокатлари уларнинг ҳимоясидаги шахс суд мажлисида иштирок эта олмаслигини билдириб, ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқилишини сўраган.

Ҳимоя томони суддан қоидабузарлик таркиби бўлмагани сабабли маъмурий ишни ёпишни сўраган. 

“Бюллетень журналистларнинг илтимоси билан кўрсатилди, аммо у ерда овоз бериш ҳақида ҳеч нима айтилмади”, деган адвокат Сергей Кальченко судда.

Адвокатнинг сўзларига кўра, Зеленский полиция баённомасини имзолаб, айбини тан олган, негаки, у юрист эмас ва шунчаки тўғри ҳаракат қилишни хоҳлаган.

Суд 850 гривен жаримадан ташқари, Зеленскийдан суд йиғимини ундиришни ҳам тайинлаган. Судланувчи ҳукм бўйича апелляция идорасига шикоят қилиши мумкин экани таъкидланган.


Мақола муаллифи

Теглар

суд Владимир Зеленский

Баҳолаганлар

122

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг