Видео: Чўкаётган одам – Имомўғлу Эрдўғаннинг ғалабасига шубҳа билдирди
Олам
−
08 Май 2019
10906Аввалроқ, Туркия Марказий сайлов комиссияси мамлакатда ўтказилган маҳаллий сайловларнинг Истанбул шаҳри бўйича натижаларини бекор қилгани ҳақида хабар берган эдик.
МСКнинг Истанбулда мухолифат “Республикачи халқ” партиясидан номзод Экрем Имомўғли ғалаба қилган сайлов натижасини бекор қилиш ҳақидаги қароридан кейин шаҳарликлар “кастрюлли норозилик намойишини” ўтказди.
Истанбулнинг Бешиктош, Кадикўй, Шишли туманларида яшовчи аҳоли вакиллари МСК қарорини кастрюль ва товаларни тақиллатиш тарзидаги норозилик билан қарши олди. Норозиликлар кечки пайт соат 22:00 атрофида Бешиктош ва Ферикўй туманида бошланган, кейинроқ бошқа туманда яшовчилар ҳам уларга қўшилган. Намойишчиларни ҳайдовчилар автомобиль сигналлари билан қўллаб-қувватлаб турган.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг хабарига кўра, Бешиктошда бир неча юз нафар одам тўпланган. Улар “Ҳуқуқ ва адолат” деб баралла айтиб ҳаракатланишган. “Ҳуқуқ ва адолат” “Республикачи халқ” партиясининг шиори ҳисобланади.
МСК қарорига Истанбулдаги сайловда ғалаба қозонган Экрем Имомўғли қуйидагича муносабат билдирди:
– Нимамиш? Сайлов органларларига келган фавқулодда шикоятлар сабаб сайлов натижалари бекор қилинганмиш. Эй дўстим, айни идоралар билан ўтган йили июндаги сайловларда Президент сайладик, айни идоралар билан апрелда референдум ўтказдик, бошқарув ўзгарди. Демак, бошқарув ҳам шубҳали, президентлик сайлови ҳам. Бизнинг Истанбул сайловларимиз, онамнинг оқ сути каби ҳалол эканинини биламан.
Экрем Имомўғлу апрель ва июндаги воқеалар хусусида гапирганда, 2017 йил 16 апрелда Туркияда бошқарув тузумида ўзгариш қилиш учун ўтказилган референдум ҳамда 2018 йил 24 июнда мамлакат президентлиги учун муддатидан аввал ўтказилган сайловни назарда тутганди.
Эслатиб ўтамиз, Туркияда 31 март куни маҳаллий сайловлар ўтказилди. Истанбулдаги сайловда асосий мухолиф “Республика халқ” партияси вакили Экрем Имомўғлу 48,8 сайловчининг қўллаб-қувватлаши эвазига асосий рақобатчиси “Адолат ва тараққиёт” партиясидан номзод Бинали Йилдиримни 13 729 та овоз фарқи билан ортда қолдирганди.
“Адолат ва тараққиёт” партияси шикоятидан кейин МСК овозларни қайта санаб чиқди. Натижада “Адолат ва тараққиёт” партияси ҳисобига 10 мингдан ортиқ овоз қўшилди. Бироқ якуний натижа ўзгармай қолди.
Имомўғлу 17 апрель куни Истанбул мэри вазифасини бажаришга киришди. Ўша вақтда МСК “Адолат ва тараққиёт” партиясининг сайлов вақтида кўплаб қоидабузарликлар бўлгани учун натижаларни бекор қилиш тўғрисидаги апелляциясини кўриб чиқаётганди.
Мухолиф “Республика халқ” партияси 1994 йилдан бери илк бор Туркиянинг йирик шаҳарлари Истанбул ва пойтахт Анқарадаги сайловларда етакчилик қила болади. Шунингдек, унинг номзодлари Измир, Анталия, Адана ва Мерсинда ҳам ғалаба қилди. Бироқ умумий ҳисобда 31 мартда ўтказилган маҳаллий сайловларда АТП ғалаба қозонди.