Россиядаги даҳшатли ЙТҲда 16 киши ҳалок бўлди

Олам

image
0:00
0:00
download

Кеча, 21 август куни Россиянинг Ульяновск вилоятида иккита юк машинаси ва Mercedes микроавтобуси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Оқибатда 16 киши вафот этди. Бу ҳақда рус матбуоти хабар бермоқда.

ЙТҲ маҳаллий вақт билан соат 14:10 да вилоятнинг Николаев туманидан ўтган М5-“Урал” трассасида юз берган. Кеча, кун давомида ҳалокат қурбонлари сони ортиб борган ва 16 нафарга етган. 

Сўнгги маълумотларга кўра, қурбонларнинг 15 нафари микроавтобус йўловчилари, бири эса юк машинаси ҳайдовчиси. Вафот этганларнинг икки нафари россиялик, 14 нафари Москвага ишлашга йўл олган Қирғизистон фуқароси бўлган. Омон қолган уч кишининг аҳволи оғир ва улар шокга қарши терапия олиб бормоқда. Улардан бири вертолётда Ульяновскка жўнатилган.

Вилоят ички ишлар бошқармаси хабарига кўра, оғир юк машинаси ҳайдовчиси катта йўлда ўз вақтида тормозни босмай, икки юк машинаси орасига кириб қолган микроавтобусга бориб урилган. Ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганларнинг орасида болалар йўқлиги айтилмоқда.

Ўта муҳим ишларни тергов қилиш учун терговчилар ва Россия Тергов қўмитасининг тергов бўлими суд-тиббиёт экспертлари Ульяновск вилоятидаги бахтсиз ҳодиса жойига борган. Прокуратура ишни алоҳида назоратга олган.

Мазкур ҳолат юзасидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 264-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, 20 август куни Туркия жанубидаги Газиантеп шаҳрида ҳам йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди. Ушбу мудҳиш ЙТҲда 16 киши вафот этди, қурбонлар орасида уч нафар ўт ўчирувчи, 4 нафар соғлиқни сақлаш ходими ва икки нафар журналист ҳам ҳам бор. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бахтсиз ҳодиса муносабати билан Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанга ҳамдардлик билдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Россия

Баҳолаганлар

291

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг