Ўзбекистоннинг қўшнисига келган қирғин. Афғонистондаги зилзила оқибатлари (фоторепортаж)

Олам

ap22174365112958

Кеча, 22 июнь куни Тошкент вақти билан 01:55 атрофида Афғонистонда зилзила содир бўлди ва унинг кучи Ўзбекистоннинг тўртта вилоятида ҳам сезилди. Афғонистоннинг шарқий қисмида юз берган зилзила оқибатида аввалига 255 киши ҳалок бўлгани, камида 150 киши жароҳат олгани ҳақида маълум қилинди. Кейинчалик эса зилзила қурбонлари сони 1900 нафарга етган, 2000 дан ортиқ киши эса жароҳат олган. Қурбонлар сони яна ошиши мумкин. 

Қурбонларнинг кўпчилиги – мамлакат шарқидаги Пактика вилоятида қайд этилган, биргина Раян туманида 200 дан ортиқ кишининг жасади топилган. 

Мамлакатни бошқараётган "Толибон" ҳаракати раҳбари Ҳайбатуллоҳ Охундзода Хост ва Пактика вилоятларида юз берган зилзила муносабати билан халқаро тузилмалардан ёрдам сўради. ФВВ раҳбари ўринбосари Шарафуддин Муслимнинг маълум қилишича, Пактика, Хўст ва Нангарҳорда ҳалок бўлганларнинг оилалари ҳукуматдан 100 минг афғоний (1,1 минг доллар), жабрланганларнинг оилалари эса 50 минг афғоний (550 доллар) тарқатилади.

Ҳукумат жабрланганларга озиқ-овқат, кийим-кечак, дори-дармон ва бошқа зарур нарсаларни етказиб бериш, шунингдек, ярадорларни ташиш учун барча мавжуд ҳаво ва ер транспортидан фойдаланишни буюрган.

Шунингдек, Ўзбекистон мингдан ортиқ одамнинг ўлимига сабаб бўлган кучли зилзиладан жиддий зарар кўрган Афғонистонга ёрдам таклиф қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон зилзила фоторепортаж

Баҳолаганлар

948

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг