Ўзбекистонда Тергов қўмитаси тузиш ғояси “тагига олдими?”
Жамият
−
02 Апрель 2022
9123Ўзбекистонда Тергов қўмитасини тузиш бўйича муҳокамалар давом этмоқда. Ҳозирда хорижий тажриба ўрганиляпти. Бу ҳақда Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқова матбуот анжуманида QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
“Тергов қўмитасини тузиш бўйича муҳокамалар кетяпти. Ҳозир олимлар, профессор-ўқитувчилар нуқтаи назаридан бошқа давлатларнинг амалиётини ўрганяпмиз. Лекин ўша давлатлар бизга сал салбийроқ хулосаларни беришмоқда. “Биз давлатимизда тергов қўмиталарини ташкил қилдик, лекин у қанчалик инсон, жамият ва давлат манфаатига фойда бераётгани ҳақида баралла айтолмаймиз”, дейишяпти. Шунга муҳокама кетяпти”, дейди Ортиқова.
Светлана Ортиқова анжуманда шунингдек, тергов органларида қийноқлар сақланиб қолаётганини тан олиб, бундай ҳолатлар прокуратурада йўқлигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда 16 июль куни “Адолат” социал-демократик партиясининг дастури ва Сайловолди дастури муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида партия мамлакатда Тергов қўмитасини ташкил этишни таклиф қилиб чиққан эди.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь