Бельгияда Байденнинг кортежига шиша улоқтирилди

Олам

image

Номаълум шахс Брюссел марказида АҚШ Президенти Жозей Байден кортежига шиша улоқтирди, полиция дарҳол қоидабузарни қўлга олди. Бу воқеани бугун, 24 март куни Брюссел полицияси матбуот хизмати тасдиқлади. 

“Маст одам шишани узоқдан АҚШ Президенти кортежи томон улоқтирди. У зудлик билан ҳибсга олинди”, дейди пойтахт полицияси матбуот котиби Ильзе Ван Декеер.  

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, ҳодиса маҳаллий вақт билан 09:40 атрофида шаҳар марказида, АҚШ элчихонаси яқинида содир бўлган. 

Байден Брюсселга НАТО, Европа Иттифоқи ва G7 саммитларида иштирок этиш учун келди, унинг асосий мавзуларидан бири Украинадаги инқироз. Юқори даражадаги учта учрашув ўтказилиши муносабати билан Брюсселнинг бир қатор муҳим магистраллари автомобиль транспорти учун тўсиб қўйилган, бу эса кўплаб фуқароларнинг норозилигига сабаб бўлган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Жо Байден

Баҳолаганлар

1407

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг