Белгиланган муддатда “права”сини янгиламаган ҳайдовчига қандай чора кўрилади?

Жамият

image

Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштиришнинг биринчи босқичи якунланишига, яъни 31 мартга қадар саноқли кунлар қолди. Ўз ҳайдовчилик гувоҳномасини белгиланган муддатгача алмаштиришга улгурмаган ҳайдовчиларга қандай ҳуқуқий чора кўрилади? Бугун, 15 март куни “Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш билан боғлиқ навбатлар, ижтимоий тармоқларда кўтарилаётган масалалар” мавзусида ўтказилган матбуот анжуманида ИИВ йўл ҳаракати хавфсизлиги ахборот хизмати раҳбари Азизхон Муродов ушбу саволга жавоб берди. 

“Фуқаро 2010 йилгача берилган ҳайдовчилик гувоҳномасини 2022 йил 31 мартга қадар алмаштиришга улгурмаса, ҳукумат қарорига асосан 1 апрелдан унинг ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳақиқий эмас ҳисобланади. Агар ҳайдовчи эски гувоҳнома билан транспортни бошқарса, ҳайдовчилик гувоҳномасисиз транспортни бошқарган ҳисобланади. Автомобиль ЙҲХ хизмати ходимлари томонидан тўхтатилса, ҳайдовчига нисбатан тегишли тартибда чора кўрилади.

Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштиришга улгурмаган фуқаро имтиҳонларсиз гувоҳномани янгисига алмаштириши мумкин. Лекин, фуқаро 12 ой давомида транспорт воситасини бошқармаган, кейинги йилнинг 31 март санасига қадар гувоҳномани янгисига алмаштирмаган бўлса, қайта имтиҳон топшириб ҳайдовчилик гувоҳномасини олади”, дейди Муродов.

Шунингдек, у 12 ой давомида эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алиштирмаган ҳайдовчилар қай тарзда янги гувоҳномани қўлга киритиши мумкинлигини очиқлади. 

“Қайта имтиҳон топширади”, деганимизнинг сабаби кундан кунга қарор, қонун, йўл ҳаракати қоидаларига тегишли ўзгартиришлар киритиляпти. Ҳайдовчи 1 йил мобайнида транспорт воситасини бошқармаганидан кейин, йўл белгилари унинг ёдидан кўтарилган бўлиши мумкин. Шунинг учун унинг билимларини мустаҳкамлаш мақсадида ҳам қайта имтиҳондан кейин гувоҳнома алмаштирилади”, дейди у.

Маълумот учун, эски “права”ни янгисига алмаштириш масаласида нафақат ДХМларга, балки бевосита ваколатли идора ИИББ ЙҲХБ бўлимларига ҳам мурожаат қилиш мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳайдовчилик гувоҳномаси права Автомобиль

Баҳолаганлар

2031

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг