Геноцид тугамоқда. Мисрда тинчлик байрам қилинадими?
Таҳлил
−
13 Октябрь 2709 5 дақиқа
Миср катта “тўй”га тайёргарлик кўрмоқда. АҚШ Президенти Дональд Трамп ва яна бир қатор етакчи давлатлар раҳабрлари бугун, 13 октябрь куни Мисрда учрашишга тайёрланмоқда. Аср фожиаси сифатида тарихда қолган Фаластин-Исроил можароси бугун Мисда Трамп ва Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси мезбонлик қилувчи саммитда барҳам топиши кутилмоқда.
Эсинггизда бўлса, жорий йилнинг 8 октябрь куни Мисрнинг Шарм ал-Шайх шаҳрида бўлиб ўтган учрашувларда АҚШ, Миср, Қатар ва Туркия воситачилигида Исроил ва ҲАМАС ўртасида сулҳнинг дастлабки босқичи амалга ошиб, томонлар шартноманинг баъзи шартлари бўйича келишиб олган эди. 13 октябрга келиб эса улар бошқа шартлар юзасидан муросага келишиб олиш учун йиғилишмоқда.
Исроил шартнома шартларини бажаришини кузатиш вазифасини ўз зиммасига олган Қўшма Штатлар 10 октябрь куни 200 нафар ҳарбийсини Исроилга жўнатган эди. Уларнинг асосий мақсади – логистика, транспорт, муҳандислик ва режалаштириш бўйича ёрдам бериш, келишув шартларига риоя этилишини таъминлаш учун томонлар ўртасида ҳодисаларнинг олдини олиш механизмининг ишлашини назорат қилиш.
Саммит олдидан шартноманинг дастлабки шартларига биноан ҳар икки томон асирларни озод этиш ишларини бошлаган. Уруш оқибатида бошқа жойга кўчишга мажбур бўлган фаластинликлар ўз уйларига қайтмоқда. 67 минг фаластинлик қурбон бўлган ушбу уруш тез орада якун топади.
Саммит қатнашчилари кимлар?
Бугунги саммит олдидан АҚШ раҳбари Дональд Трамп эрта тонгда Нетаньяху таклифига биноан Исроилга борди ва Қуддусдаги Кнессат (Исроил парламенти)да нутқ сўзлади. Президент Тамп шу куннинг ўзида Мисга учади ва саммитга ҳамраислик қилади.

Исроил Бош вазири Нетаньяху кеча, 12 октябрь куни берган баёнотда Мисрдаги саммитга Исроилдан вакиллар бормаслигини эълон қилинган эди. Аммо кейинчалик Нетаняьху ҳам Мисрга учуши хабар қилинди. Сўнгги дақиқаларда эса ОАВда бошқача хабарлар пайдо бўлди. Уларга кўра, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, Нетаньяху Шарм-ал-Шайх саммитида қатнашиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлардан сўнг, Мисрга қўнишдан бош тортган. Эрдўғаннинг самолёти қўниш ўрнига Қизил денгиз устида айланиб юрган ва фақат Нетаньяхунунг иштироки бекор қилинганларидан кейингина қўнган. Манбаларга кўра, Эрдўған Нетаньяху қатнашадиган ҳеч қандай саммитда иштирок этмаслигини олдиндан аниқ билдирган эди.

Ўз навбатида, Фаластин Президенти Муҳаммад Аббос Мисрга ташриф буюришини билдирган. Аммо урушнинг нарига томони (Исроил) сингари ҲАМАС вакиллари ҳам бу тадбирда иштиок этмайди.
Бундан ташқари, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антонио Гутерриш ҳамда Франция Президенти Эммануэл Макрон ҳам иштирокини тасдиқлади.
Хабар қилинишича, Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний ҳамда Ироқ Бош вазири Муҳаммад ал-Суданий иштироки кутилмоқда. Шу билан бирга, сулҳнинг дастлабки босқичида воситачилик қилган Туркия раҳабри Ражаб Тойир Эрдўған ҳам ташриф буюриши маълум қилинган.

“The Guardian” нашри берган маълумотларга кўра, саммитда Европа мамлакатлари вакилларидан яна Буюк Британия Бош вазири Кир Стармер, Испания Бош вазири Педро Санчес, Италия Бош вазири Жоржия Мелони, Германия канцлери Фридрих Мерц, Греция Бош вазири Кириакос Мицотакис, Венгрия Бош вазири Виктор Орбан ва Норвегия Бош вазири Йонас Гар Стёре қатнашади.
Осиё мамлакатларидан эса Иордания подшоҳи Абдулла II, Қувайт Бош вазири Аҳмад ал Абдулла ал Сабоҳ, Баҳрайн қироли Ҳамад бин Исо ал-Халифа, Индонезия Президенти Прабово Субианто, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян, Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф бугунги саммитда иштирок этади.

Океан ортидан эса АҚШ Президенти билан бир қаторда Канада Бош вазири Марк Карни ҳам бугун Мисрда бўлади.
Саммитга нафақат давлатлар, балки халқаро ташкилотларнинг нуфузли шахслари ташриф буюришини эълон қилди. Улардан Европа кенгаши раиси Антонио Кошта, БМТ Бош котиби Антонио Гутерриш, Араб Лигаси Бош котиби Аҳмад Абул Гейт ташрифи кутилмода.
Шу қаторда, бир неча ой олдин ярдовий иншаотлари АҚШ томонидан бонбардимон қилинган Эрон давлати маъмурияти саммитда қатнашмаслигини билдрган. “Reuters” нашри берган маълумотларга кўра, Миср Эронни саммитда иштирок этишга таклиф этган, бироқ 13 октябрь куни мамлакат раҳбари Масъуд Пезешкиён ҳам, Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи ҳам унда иштирок этмаслигини тасдиқлади.
Саммитдан нималар кутилмоқда?
Ҳали бошланмасидан кўплаб шов-шувларга сабаб бўлаётган саммитдан кутилмалар катта. Асосий кўзланган мақсад Трамп таклиф қилган йигирма бандлик тинчлик шартномаси доирасида бошқа шартларни ҳам келишиб олишдир. Урушни якунлаш ва абадий тинчлик сулҳини имзолаш, ҳудуд чегараларини белгилаш, қўшинларни милитаризация қилиш, қочқинлар, молиявий ёрдам ва инфратузилма масалалари асосий мавзулар бўлиши кутилмоқда.
Бундан ташқари, Нобель мукофотидан қуруқ қолган Трампни Исроил ва Миср тақдирлаши ҳақида маълумотлар чиқмоқда. Исроил Президенти Ицхак Герцог кеча, 12 октябрь куни америкалик мавқедоши Дональд Трампнинг Ғазодан гаровга олинганларнинг озод этилишини таъминлаш ва давом этаётган можарога барҳам беришдаги ролини эътироф этиб, уни Исроилнинг энг олий – Шараф медали билан тақдирлашини айтди.
“Президент Трамп ўзининг тинимсиз саъй-ҳаракатлари билан нафақат яқинларимизни уйга қайтаришга ёрдам берди, балки Яқин Шарқда хавфсизлик, ҳамкорлик ва тинч келажакка чинакам умид асосида қурилган янги даврга асос солди”, деди у.
“Egypt today” нашри берган маълумотларга кўра, Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси бугун, 13 октябрь куни Дональд Трампни Нил ордени билан тақдирлашга қарор қилган. Миср Президентининг кечаги баёнотида айтилишича, ушбу саммит Трампнинг минтақада тинчликка эришиш ҳақидаги қарашлари ва унинг бутун дунё бўйлаб можароларга барҳам бериш бўйича тинимсиз саъй-ҳаракатлари туфайлидир.
Хўш бу Нобель учун компенсациями, ёки чинакамига меҳнатлар учун ташаккурми?
Ҳали келишилмаган масалала кўп, тарафлар ҳам тўла ярашиб олди, дейиш қийин. Аммо 20 га яқин давлат, дунёнинг нуфузли халқаро ташкилотлари бир ерга жам бўлаётган экан, тинчлик сулҳига умид катта. Ҳар холда узоқ давом этган қонли урушнинг якунланиши фақат Фаластин ёки Исроил учун эмас, балки бутун дунё учун қайсидир маънода катта тўй, катта байрам.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь