2022 йилда спорт соҳаси учун қанча пул сарфланиши маълум бўлди
Спорт
−
05 Январь 2022
38502022 йил учун “Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунга кўра, Ўзбекистон Туризм ва спорт вазирлигига 1 715 025 000 000 (1 триллион 715 миллард 25 миллион) сўм миқдоридаги маблағ ажратилади.
Ушбу сумманинг 6,2 миллиарди Ўзбекистон футбол ассоциациясига, 135 миллиарди Миллий олимпия қўмитасига, 30 миллиард 869 миллиони Миллий паралимпия қўмитаси учун ажратилади.
Қонунда белгилаб қўйилишича, қолган пуллар туризм соҳасини ривожлантириш, жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ҳаражатлар ва лойиҳалар учун сарфланиши белгилаб қўйилган.
Эслатиб ўтамиз, ушбу қонуннинг 10-моддаси Ўзбекистон Республикаси номидан ва Ўзбекистон Республикаси кафолати остида олинадиган давлат қарзининг чекланган ҳажмини белгилаш ҳақида бўлиб, унда Ўзбекистон Республикаси номидан ва Ўзбекистон Республикаси кафолати остида жалб қилинган давлат қарзининг суммаси ялпи ички маҳсулотнинг йиллик прогноз кўрсаткичига нисбатан 60 фоиздан ошмаслиги урғулангани ҳақида хабар берган эдик.
Маълумот учун, Молия вазирлигининг маълум қилишича, 2022 йил Ўзбекистоннинг умумий давлат қарзи 33,5 млрд долларга етиши кутилмоқда.
Қайд этилишича, умумий давлат қарзи, миқдорининг ўсишига қарамай, макроиқтисодий барқарорлик учун хавфсиз даражада қолмоқда.
LiveБарчаси