Гулнора Каримованинг қизи бувиси билан топишиб, Оқсаройга борди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг набираси,  Гулнора Каримованинг қизи Имон бувиси Татьяна Каримова билан Оқсаройда тушган суратларини эълон қилди.

“Келажакда “Оқсарой” музей сифатида очилади. Шунда барча хоҳловчилар ташриф буюриб, музейни кўриши мумкин”, дея изоҳ қолдирган Имон Каримова.

Аввалроқ Имон Каримова Ўзбекистонга қайтиб, бобоси Ислом Каримовнинг қабрини зиёрат қилганди. У Самарқандга араб миллатига мансуб севгилиси билан борган.

Маълумот учун, Каримовлар оиласининг тўнғич қизи Гулнора Каримова 2013 йилдан буён жиноятлари учун жавоб бермоқда. У айни вақтда ҳибсда. Оиланинг кенжаси Лола Каримова-Тилляева эса турмуш ўртоғи Тимур Тилляев ва фарзандлари билан АҚШга кўчиб ўтган. Гулнора Каримованинг фарзандлари Ислом ва Имон эса айни вақтда Лондонда таҳсил олмоқда. Каримовлар оиласидан фақат Татьяна Каримова Ўзбекистонда истиқомат қилмоқда. У Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш ва Каримов номидаги Республикаси жамоат фонди фаолиятини юритишда бош-қош.

Оила фарзандлари ўртасида муносабатлар ҳам кўнгилдагидек эмас. Хусусан, Лола Каримова 2013 йилда халқаро оммавий ахборот воситаларидан бирига берган интервьюсида опаси Гулнора Каримова билан 12 йилдирки муносабатлари яхши эмаслигини айтган.

Гулнора Каримованинг ўғли Ислом Каримов эса 2016 йилда ОАВга интервью бериб, онаси ва холаси Лола Каримова ўртасидаги зиддиятларда марҳум бобосини айблаганди.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

3488

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг