Ўзбекистон қидираётган “Ҳизб ут-Таҳрир” етакчиси Қирғизистонда ушланди

3-саҳифа

image

Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қидирувга берилган фуқаро Қирғизистон жанубидаги Ўш шаҳрида қўлга тушди. У “Ҳизб ут-Таҳрир” диний-экстремистик ташкилотининг етакчиси бўлган. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, яширин экстремистик тармоқни ташкил этишда гумонланаётган Ш.Ш. жорий йилнинг 4 ноябрь куни қўлга олинган. 

Маълумотларга қараганда, у экстремистик гуруҳнинг Ўзбекистондаги фаолияти учун масъул бўлган. Ш.Ш. Қирғизистонда қалбаки ҳужжат билан яшириниб юрган.

Хабарга кўра, Ш.Ш. Қирғизистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 98-моддаси билан Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган. ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, халқаро террористик ташкилотга алоқадорлиги учун қидирувда бўлган, 26 ёшли С.С. Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан хориждан Ўзбекистонга олиб келинган эди. 

Шунингдек, 2015-2021 йиллар давомида Сурия ва Ироқ давлатларидаги террористик ташкилотлар сафида жанговар ҳаракатларда қатнашган Ўзбекистон фуқароси ортга қайтарилгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

933

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг