ИШИД террорчиси Ўзбекистонга олиб келинди
Жамият
−
30 Октябрь 2021
51011Халқаро террористик ташкилотларга алоқадорлиги учун қидирувда бўлган И.О. Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан хориждан Ўзбекистонга олиб келинди.
Маълум бўлишича, И.О. 2014 йилнинг февраль ойида мавсумий ишлаш мақсадида Россия Федерациясига боради ва Интернет тармоғи орқали халқаро террористик ташкилотлар аъзолари билан алоқага киришади.
Натижада уларнинг таъсири остида И.О. яшаш манзилига қайтиб келиб, икки нафар фарзандини ота-онасига қолдиради ҳамда рафиқаси билан бирга 2015 йилнинг март ойида Украина орқали дастлаб Туркияга, сўнгра Сурия ҳудудига ўтиб, ИШИД халқаро террористик ташкилоти сафига қўшилади.
Шу тариқа у 2015-2021 йиллар давомида Сурия ва Ироқ давлатларидаги террористик ташкилотлар сафида жанговар ҳаракатларда қатнашади.
Қайд этилишича, у жорий йилнинг сентябрь ойида Марказий Осиё давлатларининг бирида амалга оширилиши керак бўлган қўпорувчилик ҳаракатида иштирок этиши лозим эди.
Ҳозирда И.О.га нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси