Шавкат Мирзиёев Ислом Каримовни хотирлаш маросимида иштирок этди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатнинг Биринчи Президенти Ислом Каримовни хотирлаш маросимида иштирок этиши ҳақида хабар бергандик

Президент Шавкат Мирзиёевнинг қарорига мувофиқ, Ислом Каримов вафот этган 2 сентябрь санаси Хотира куни сифатида белгиланган. Бу кунда жамоатчилик йиғилиб, Биринчи Президентни ёд этиш эзгу анъанага айланган.

Давлат раҳбари бугун, 2 сентябрь куни Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди. Биринчи Президент ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Қуръон тиловат қилинди.

Ўтганларни яхшиликлари билан эслаш – эзгу фазилат. Аждодлар ҳурматини жойига қўйган инсоннинг ўзи ҳам ҳурматга лойиқ.

Шавкат Мирзиёев истиқлолнинг 30 йиллик байрамига бағишланган тантанали маросимда Ислом Каримов Ўзбекистон мустақиллигини эълон қилиб, мамлакат тарихининг энг мураккаб ва оғир даврларида давлатни бошқарганини таъкидлади.

Ушбу хотира тадбири ҳам халқнинг Биринчи Президентга ҳурмати ифодасидир.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси, Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, пойтахт жамоатчилиги вакиллари ҳам иштирок этди.

Ислом Каримовнинг Самарқанд ва Қарши шаҳарларидаги ҳайкаллари пойига ҳам гуллар қўйилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

233

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг