Эртага Шавкат Мирзиёев Ислом Каримовни хотирлаш маросимида иштирок этади

Жамият 8566
image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев эртага, 2 сентябрь куни мамлакатнинг Биринчи Президенти Ислом Каримовни хотирлаш маросимида иштирок этади. Бу ҳақда Президентнинг Матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди. 

Шавкат Мирзиёев Оқсарой қароргоҳи – Ислом Каримов илмий-маърий мажмусига бориб, Биринчи Президент ҳайкали пойига гул қўяди ва унинг хотирасига ҳурмат бажо келтиради. 

Анъанага кўра, маросимда Биринчи Президентнинг рафиқаси Татьяна Каримова, Ҳукумат аъзолари, Олий Мажлис палаталари депутатлари, фаоллар иштирок этиши кутилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов 2016 йилнинг 2 сентябрь куни оғир хасталик сабаб 78 ёшида вафот этган эди. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 409
Рейтинг: 3
t
×