“Жанубий Кавказ бизнинг таъсир доирамизда”. Озарбайжон ТИВ Жириновский сабаб Россияга норозилик билдирди

Олам

image

Россия Федерациясининг Озарбайжондаги муваққат вакили мамлакат Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди ва норозилик нотаси топширилди. Унга Россия Либерал-демократик партияси раҳбари Владимир Жириновскийнинг Озарбайжон ҳақидаги фикрлари сабаб бўлди.

“Учрашувда Россия Федерацияси Давлат думаси депутати, Россия Либерал-демократик партияси раиси Владимир Жириновскийнинг холис ва ҳақоратли баёноти муносабати билан жиддий ташвий ва норозилик билдирилд”, дея хабар қилди ТИВ.

Озарбайжон ташқи сиёсат идораси Жириновскийнинг баёнотлари дўстлик ва стратегик шериклик руҳига мос эмаслигини ҳамда масъулиятсизлик ва провокоцион эканини таъкидлаган.

Озарбайжон томони Жириновскийнинг “КП” радиоси эфиридаги чиқишида билдирган фикрларига норозилик билдирган.

Эфир вақтида гап Арманистон ва Озарбайжон чегарасида вазият кескинлашгани ҳақида борган. Жириновский Россия Федерацияси Россия империяси ва СССРнинг барча ҳудудларига қайтиши кераклигини айтиб, “Жанубий Кавказ бизнинг таъсир доирамизда”, деган сиёсий этикага мос бўлмаган фикрни билдирган.

Жириновский рус аскарлари у ерда ўлмаслиги учун, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевни чақириб, яккама якка учрашувда унга “Илҳом, сенинг отангиз Ҳайдар Алиев доно одам эди, шунинг учун, Илҳом, сен хоҳлаган ҳудудингни оласан, лекин ҳеч ким бирорта ҳам рус аскарига нотўғри қарай олмайди, мени тушуняпсанми Илҳом”, дейиш кераклигини айтган.

Сўнг, Жириновский Озарбайжонда диктатура ўрнатилганини ва Байден хоҳласа Алиевни икки ҳафтада ҳокимиятдан кетқазишини уни фақатгина Россия қутқаришини таъкидлаган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Жириновский

Баҳолаганлар

367

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг