Ашраф Ғани Ўзбекистонга келади
Жамият
−
01 Июль 2021
10964Афғонистон Президенти Ашраф Ғани юқори даражадаги халқаро анжуманда иштирок этиш учун 15-16 июль кунлари Тошкентга келади. Бу ҳақида қўшни давлатнинг Ташқи ишлар вазири ўринбосари Мирвайс Наб хабар қилди.
“Афғонистон Ислом Республикаси Президенти, аксарият давлатлар ўз иштирокини тасдиқлаган, ушбу муҳим анжуманда иштирок этади. Биз – Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳам бунинг устида ишламоқдамиз. Бу ерда минтақамиз ривожланишини муҳокама қилиш учун олимлар тўпланишади”, деди Мирвайс Наб.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда 15-16 июль кунлар Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил қилинган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидагиги юқори даражали халқаро анжуман бўлиб ўтади.
Унда барча Марказий Осиё давлатлари, Афғонистон ва Покистон, АҚШ ва бошқа давлат вакиллари иштирок этади. Анжуманнинг асосий мавзуси Афғонистонда тинчлик ўрнатиш ва ҳудудий хавфсизлик масалаларилир.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь