Россиялик чегарани бузгач, қўлга олинди
Олам
−
02 Сентябрь 2019
5091Финляндия Чегара хизмати ходимлари мамлакат чегарасини ноқонуний кесиб ўтишда гумон қилиб, Россия фуқаросини қўлга олди, дея хабар бермоқда ТАСС.
Чегарачилар 1 сентябрь куни маҳаллий вақт билан соат 21:00 давлат чегарасини бузганликда гумон қилиниб, 33 ёшли россиялик эркакни ушлади. У 1 сентябрь куни Лаппенранта шаҳри яқинида чегарадан ноқонуний равишда ўтганликда гумон қилмоқда.
Эркак Финляндия томондан чегарадан 2 километр узоқликда ушланган, у ҳибсга олиш пайтида қаршилик кўрсатмаган.
Сўроқлардан сўнг, у чегарачиларга топширилади. Суддан кейин эса уни Россияга депортация қилиш режалаштирилган.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь