Россияликлар меҳнат мигрантларини чеклаш истагида
Олам
−
18 Сентябрь 2019
5598Бугун, 18 сентябрь куни Россиядаги Левада маркази томонидан ўтказилган сўровнома натижаларини "Интерфакс" эълон қилди.
Сўровномага кўра мамлакат аҳолисининг қарийб тўртдан уч қисми (72 фоизи) Россия ҳукумати пул топиш учун Россияга келаётган чет эл фуқароларининг оқимини чеклаши керак, деган фикрда.
Социологик тадқиқот натижаларига кўра, Россиянинг ҳар ўнинчи фуқароси тескари нуқтаи назарга эга (сўров иштирокчиларининг 9 фоизи), респондентларнинг 15 фоизи ҳокимиятнинг миграция сиёсатига бефарқ.
Тадқиқот маълумотлари чет эллик ишчилар оқимини ёқтирмайдиган ватандошлар сонининг ўсишини кўрсатмоқда. Шундай қилиб, 2017 йил июл ойида бу фикрни русларнинг 58 фоизи, 2018 йил 67 фоизи бу фикрни ёқлаган.
Бундан ташқари, тадқиқот чет элдан Россия Федерациясига меҳнат муҳожирларининг кириб келишини енгиллаштириш учун фойдали деб ҳисоблаган руслар улуши камайганини кўрсатмоқда: ўтган йили респондентларнинг 14 фоизи шундай деб ўйлаган.
Тадқиқот шунингдек, ҳокимиятнинг миграция сиёсатига бефарқ бўлган ватандошлар сони сўнгги икки йил ичида икки баравар камайганини кўрсатди.
LiveБарчаси