Ҳайдовчининг уқувсизлиги бир оилага кулфат олиб келди
Олам
−
02 Октябрь 2019
6984Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида Mercedes-Benz ҳайдовчиси икки фарзанди билан кетаётган аёлни уриб юборди, болаларнинг биттаси вафот этди, Бу ҳақда Тожикистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Aвтоҳалокат шу йилнинг 30 сентябрь куни кечқурун Хўжанднинг 31-кичик туманида юз берди. Хорижий маркадаги автомобилининг ҳайдовчиси Бахтиёр Aдҳамов бошқарувни йўқотиб, Майсара Ражабова ва унинг икки фарзандини уриб юборган. Натижада 6 ёшли Нуронахон воқеа жойида вафот этган. Унинг укаси Нурулло ҳамда онаси Майсара шифохонага ётқизилган.
Мамлакат Ички ишлар вазирлигига кўра, ҳар йили Тожикистондаги автомобиль йўлларидаги ҳалокатлар натижасида 400 га яқин одам нобуд бўлади ва 1 минг 200 дан ортиқ одам жароҳат олади.
Пиёдалар, шу жумладан болалар кўпинча йўл-транспорт ҳодисалари қурбонига айланади.
LiveБарчаси