АҚШнинг Эронга қарши режаси амалга ошмай қолди
Олам
−
15 Август 2020
12704АҚШнинг Эронга нисбатан қурол-яроғ эмбаргоси муддатини узайтириш тўғрисидаги резолюцияси Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашида етарлича овоз йиға олмади. Бу ҳақда августда Хавфсизлик Кенгашида раислик қилиши белгиланган Индонезиянинг БМТдаги вакили Диан Трианшах маълум қилди.
“Резолюцияни ёқлаб 2 давлат, унга қарши 2 давлат овоз берди. 11 та давлат овоз бермади. Шу тариқа ҳужжат қабул қилинмади”, деган у.
Маълумотларга кўра, Россия ва Хитой резолюцига қарши бўлган. АҚШ ва Доминикан Республикаси уни ёқлаган. Франция, Буюк Британия, Бельгия, Германия, Вьетнам, Жанубий Африка, Индонезия, Нигер, Сент-Винсент ва Гренидад, Тунис ва Эстония овоз бермаган.
Маълумот учун, Эронга қурол олиб кириш учун ўрнатилган тақиқ 2020 йилнинг 18 октябрь куни тугайди. АҚШ янги лойиҳада Эронга нисбатн қурол эмбаргосини БМТ Хавфсизлик Кенгаши тегишли қарорни қабул қилмагунча жорий қилишни таклиф қилганди.