Сардобадаги офат оқибатини бартараф этиш учун ажратилагидан 1,5 трлн сўм қаердан олинади?

Жамият

image

Аввалроқ, Сардоба сув омбори фожиаси оқибатларини бартараф этиш учун давлат бюджетидан жами 1,5 трлн сўм харажат қилиниши режалаштирилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Аммо бу пул маблағи қайси манба ҳисобига ажратилиши борасида фикр билдирилмаганди.

Молия вазири ўринбосари Ёрқин Турсуновнинг айтишича, Сардобадаги офат оқибатларини бартараф қилиш учун маблағлар бошқа соҳаларга ажратилган маблағларга тегмаган ҳолда ажратилади. Бу ҳақда у бугун, 16 май куни Халқаро пресс-клубнинг Гулистон шаҳрида ўтган “Сардоба-2020: Синов, бирдамлик, меҳнат, сифат” мавзусидаги мулоқотида маълум қилди.

Турсуновнинг айтишича, Сардоба ҳалокатидан жабр кўрган ҳудудларни тиклаш, тураржойлар қуриш, таъмирлаш ва компенсация маблағлари давлат бюджетидан, бошқа соҳаларга ажратилган маблағларга тегмаган ҳолда, қўшимча тушумлар ва бошқа манбалардан қопланади.

Эслатиб ўтамиз, “Сардоба иши” бўйича очилган жиноий иш доирасида тергов ҳаракатлари 4 версияга кўра олиб бориляпти. Ҳозиргача 170 киши сўроқ қилинган


Мақола муаллифи

Теглар

Сардоба сув омбори тошқин

Баҳолаганлар

405

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг