Сардоба фожиаси оқибатларини бартараф қилишга бюджетдан 1,5 трлн сўм ажратилади
Жамият
−
16 Май 2020
5119“Сардоба” сув омборида юзага келган тошқин оқибатлари ва уларни бартараф этиш мақсадида давлат бюджетидан жами 1,5 трлн сўм ажратилади. Бу ҳақда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати маълум қилди.
Ушбу маблағлар қуйидагича тақсимланади:
• Йўллар ва кўприклар қуришга - 390 млрд сўм;
• Ичимлик суви тармоқларини қайта таъминлашга - 163 млрд сўм;
• Хонадонларни таъмирлаш ва янги уй-жойлар массивини барпо этишга - 123 млрд сўм;
• Ирригация ва мелиорация тармоқларига - 100 млрд сўм;
• Ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш ва барпо этишга - 85 млрд сўм;
• Электр тармоқлар тизимини тиклашга - 68 млрд сўм;
• Табиий газ тармоқларини тиклашга - 22 млрд сўм;
• Алоқа ва коммуникация тизимларини қайта тиклашга - 13 млрд сўм;
• Аҳоли ҳужжатларини тиклашга - 1 млрд сўм.
Кеча, 15 май куни Президент Шавкат Мирзиёев сардобаликлар билан учрашувда сув тошқини оқибатида зарар кўрган уйлар давлат томонидан бепул таъмирлаб берилишини, уйлари зарарланган одамларнинг илгариги ҳовлилари ҳам ўзларида қолишини маълум қилди.
Шу куни сув тошқинидан жабр кўрган 4,5 мингдан ортиқ хонадон эгаларига 40 миллион сўмлик моддий ёрдам сертификати, маиший техника тўплами учун сертификат ва ичида пул маблағи бўлган банк карточкалари тарқатила бошланди.
LiveБарчаси