Қозоғистонда қор ёғиши кутиляпти. Бу Ўзбекистон об-ҳавосига таъсир қиладими?
Бу қизиқ
−
22 Апрель 2020
19068“Казгидромет” тақдим этган об-ҳаво маълумотига кўра, 23-25 апрель кунлари Қозоғистон ҳудудида қор, момақалдироқ ва кучли шамол бўлиши кутилмоқда.
Синоптикларга кўра, яқин кунларда Шимолий циклон Қозоғистондаги об-ҳавога таъсир қилиши кутилмоқда. Жойларда кучли ёмғир қорга айланиши кутилмоқда. Республиканинг шимолий қисмида кучли шамол эсади.
Хўш, бу об-ҳаво Ўзбекистонга ҳам таъсир кўрсатадими? Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази қуйидаги маълумотларни тақдим этди.
Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ҳарорат кечаси 17-22 даража атрофида, 20-22 апрелда кундузи 25-30 даража, 23-24 апрелда 27-32 даража, жанубда ва чўл зонасида айрим жойларда 33-34 даража иссиққача кўтарилади, бундай ҳароратлар шу давр учун хос бўлган меъёрий қийматлардан 6-8 даражага юқоридир. Эслатиб ўтамиз, апрелнинг шу кунлари учун максимал ҳарорат рекордлари 32-34 даражани, жануб ва чўл зоналарида эса 35-37 даражани ташкил қилган.
Фақат республиканинг шимолий ҳудудларига ҳафтанинг иккинчи ярмида ғарбий Қозоқистондан нисбатан салқин ва кам нам ҳаво оқими киришни бошлайди. 23 апрелда Қорақалпоғистонда айрим жойларга қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат пасайиб 24 апрелда кечаси 7-12, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.