Қозоғистон чорва ҳайвонларининг экспортига тақиқ қўйди

Олам

image

Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири ва Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - Қозоғистон Республикаси молия вазири 2019 йил 10 октабрдан “Қишлоқ хўжалиги хайвонлари экспортининг айрим масалалари тўғрисида” қўшма буйруқни имзолади. Бу ҳақда Zakon.kz хабар бермоқда.

Ҳужжатга кўра, Қозоғистон Республикаси ҳудудидан тирик қорамолларни, хусусан, бир ёшгача бўлган бузоқларни, бир ёшдан ошган бузоқларни, сигир ва қўйларни, эчкиларни, олиб чиқишга олти ойлик тақиқ қўйилди.

Қўшма буйруқ биринчи расмий эълон қилинган кундан кейин (11 октябрь) 10 календарь кундан кейин кучга киради.

Маълумот учун, ўзбекистонлик тадбиркорлар кейинги вақтларда Қозоғистондан қорамол, қўй ва эчкиларни сотиб олаётган эди. Айни пайтда Қозоғистоннинг ўзида гўшт маҳсулотлари нархи кўтарилган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон чорва ҳайвонларига тақиқ қўйди

Баҳолаганлар

43

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг