Ҳусийлар БМТнинг 11 ходимини ҳибсга олди
Олам
−
01 Сентябрь 2025 4872 2 дақиқа
Ямандаги ҳусийлар мамлкат пойтахти Сана ва Худайда шаҳрида БМТнинг идораларига бостириб кириб, камида 11 нафар ходимни қўлга олди. Бу ҳақда “Euronews” хабар берди.
БМТнинг Яман бўйича махсус элчиси Ҳанс Грундбергга кўра, ҳусийлар ташкилот идораларига бостириб кириб, мулкларини эгаллаб олган. БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш бу ҳаракатларни қаттиқ қоралаб, ҳибсга олинганларни дарҳол озод қилишни талаб қилган.
“Мен ҳусийларнинг назорати остидаги ҳудудларда амалга оширилган ноқонуний ҳибсларни кескин қоралайман”, деган Гутерриш.
Қайд этиш жоиз, ҳибсга олишлар Исроилнинг Сана шаҳрига қилган авиация зарбасидан сўнг бошланган. Ҳужум оқибатида ҳусийлар ҳукуматининг бош вазири ва бир нечта амалдорлари ҳалок бўлган эди. Маҳаллий манбаларнинг таъкидлашича, қўлга олинганлар орасида Жаҳон озиқ-овқат дастурининг (WFP) етти ходими ҳамда UNICEF’нинг уч вакили ҳам бор.
Бу гуруҳнинг халқаро ташкилот ходимларига илк бор тажовуз қилиши эмас. Масалан, аввалроқ ҳам WFP’нинг Сана шаҳридаги офиси ҳужумга учраб, 1 ходим ҳибсга олинган эди. Қолаверса, ҳусийлар 2024 йилнинг июнь ойидан бери халқаро ва маҳаллий гуманитар ташкилотларнинг ўнлаб ходимларини ушлаб келмоқда. Шу сабабли БМТ айрим ҳудудларда ходимлар сонини қисқартириш ва фаолиятини чеклашга мажбур бўлган. Яман эса ҳозирда дунёдаги энг оғир гуманитар инқирозлардан бирини бошдан кечирмоқда.
28 август куни Исроил ҳусийлар раҳбариятини илк бор нишонга олганди. Бунгача Исроил асосан Ямандаги ҳарбий объектлар ва ҳусийлар фойдаланаётган фуқаролик инфратузилмаларига зарба берарди. Аммо Исроил ҳаво кучлари ўша куни президент саройи жойлашган ҳарбий базани нишонга олди. Шунингдек, икки электр станцияси ва ёқилғи омборига ҳам зарба берди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳусийлар ўз бош вазири ва бошқа сиёсий етакчиларнинг Исроил авиаҳужумлари оқибатида ҳалок бўлгани учун қасос олишга ваъда берганди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025