Ҳусановнинг “Реал”га қарши ўйини юқори баҳоланди
Спорт
−
16:26 6149 2 дақиқа
ESPN нашрининг британиялик журналисти Марк Oгден Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг “Манчестер Сити”даги ўсишини юқори баҳолади. Бу ҳақда Огден Х тармоғида ёзди.
Журналист “Манчестер Cити” Чемпионлар лигаси 1/8 финал доирасида “Реал Мадрид”га қарши баҳсда қийналганини, бироқ Абдуқодир Ҳусанов ушбу ўйинда алоҳида ажралиб турганини таъкидлади.
“Манчестер Сити” учун бу яхши кеча бўлмади, аммо Ҳусанов ажойиб ўйин кўрсатди. У ўтган мавсумда жамоага келганида бироз ишончсиз кўринган эди, бироқ шундан бери анча ўсишга эришди”, деб ёзди журналист.
Ушбу учрашувда Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ 90+дақиқа ҳаракат қилди ва биринчи бўлимнинг якунида сариқ карточка олди. “SofaScore” порталига кўра, Абдуқодирнинг майдондаги ҳаракатлари 7,2 баллга баҳоланди. Таққослаш учун, “Манчестер Cити”нинг бошқа ҳимоячилари – Нунес 6,3, Диаш, 6,5, Аит Нури 6,5, Аке 6,5, Гeҳи 6,6 балл олди.
Маълумот учун, ўтган мавсумда Абдуқодир Ҳусановнинг Чемпионлар лигасидаги дебют учрашуви ҳам айнан “Реал Мадрид” га қарши бўлиб ўтган эди. Унда ҳам “шаҳарликлар” 0:3 ҳисобида мағлубиятга учраб, турнир билан хайрлашган.
Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” икки ўйин натижасига кўра “Реал Мадрид”га 5:1 ҳисобида мағлуб бўлиб, Европанинг асосий мусобақасини тарк этди.
Live
Барчаси