“Реал” Англияда “Cити”ни мағлуб этиб, чорак финалга чиқди

Спорт

image

Кеча, 17 март куни Англияда UEFA Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичининг жавоб учрашуви бўлиб ўтди. Унда Испаниянинг “Реал Мадрид” жамоаси Англиянинг “Манчестер Сити” клубини мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди.

Манчестер шаҳрида бўлиб ўтган ўйин меҳмонлар фойдасига 2:1 ҳисобида якунланди. Учрашувнинг 20-дақиқасида “Манчестер Сити” сардори Бернарду Силва ўз жарима майдончаси ичида қўл билан ўйнагани учун қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Ушбу ҳолат юзасидан пенальти белгиланди ва 11 метрлик жарима зарбасидан Винисиус унумли фойдаланиб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. 41-дақиқада мезбонлар ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд ўйиндаги мувозанатни тиклади.

Танаффус вақтида “Реал Мадрид” дарвозабони Тибо Куртуа жароҳат сабаб алмаштирилди. Унинг ўрнига Андрей Лунин майдонга тушди. 90+3 дақиқада Винисуснинг дубли учрашувга нуқта қўйди. Шу тариқа, Пеп Гвардиола шогирдлари учрашувда 1:2, умумий ҳисобда 1:5 ҳисобида мағлубиятга учради.

Мадриддаги дастлабки учрашувда “Реал Мадрид” 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Икки ўйин натижасига кўра, мадридликлар чорак финалга йўл олди.

Эндиликда “Реал Мадрид” чорак финалда Германиянинг “Бавария” ва Италиянинг “Аталанта” жамоалари ўртасидаги жуфтлик ғолибига қарши майдонга тушади. Ушбу қарама-қаршиликнинг илк ўйинида мюнхенликлар 6:1 ҳисобида ғалаба қозонган.


Мақола муаллифи

Теглар

Чемпионлар лигаси “Манчестер Сити” “Реал Мадрид”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг